"Манчестер Сити" ҳимоячиси Мануэль Аканжи "Ливерпул"га қарши бўлиб ўтадиган АПЛ ўйини ҳақида фикр билдирди.
Учрашув якшанба куни "Энфилд"да бўлиб ўтади.
Айни дамда “қизиллар” 27-турдан кейин 63 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган бўлса, “шаҳарликлар” 62 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Қанчалик қийин бўлишини биламиз, лекин ҳар доимгидек уч очко олишга ҳаракат қиламиз. Мен чемпионлик пойгаси ҳақида гапирмоқчи эмасман, лекин бу биз учун энг муҳим ғалаба бўларди.
Биз бу ерда олдин қўлимиздан келганини қилмаганмиз, лекин нега келаси ҳафта охирида бу қарашни ўзгартирмаслигимиз керак?" - деди швейцариялик футболчи.