Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

«Милан» бу сафар Балотеллисиз зафар қучди

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 27 туридан ўрин олган яна бир марказий учрашув бўлиб ўтди. Унда «Милан» Римнинг «Лацио» клубини ўз уйида қабул қилди.

Учрашувни Балотеллисиз ўтказишига қарамай, миланликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди. Албатта бунга биринчи навбатда 16-дақиқадаёқ Кандреванинг қизил карточка олиб майдонни тарк этиши ҳам сабаб бўлди.

Дастлабки гол 40-дақиқага келиб киритилди. Жанпаоло Паццини «Лацио» ҳимоясидаги хатодан кейин ҳисобни очди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб унинг бош билан берган зарбасини Маркетти катта қийинчилик билан қайтарди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Кевин-Принц Боатенг ўртадаги фарқни яна биттага оширди. Биринчи бўлимда дарвозалар бошқа ишғол қилинмади.

Иккинчи бўлимда ҳам бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилган «Милан» устунликка эга бўлди. Бу сафар ҳам Паццини ҳимоячиларнинг қўпол хатоси туфайли муваффақият қозонди. Бу учрашувдаги сўнгги гол бўлиб қолди.

Ушбу ғалабадан кейин «Милан» ҳисобидаги очколар сони 48тага етди ва улар «Наполи» билан ўртадаги фарқни бештагача қисқартишди. «Лацио»дан эса илгарилаб кетишди.

Италия А серияси
27-тур
МИЛАН – ЛАЦИО 3:0 (2:0)
Голлар: Паццини (40, 60), К. Боатенг (44).
Милан: Аббьяти, Де Шильо, Йепес, Сапата (Дзаккардо, 46), Абате, К. Боатенг (Робиньо, 76), Монтоливо, Фламини, Амброзини, Эль-Шаарави, Паццини (Ньянг, 68).
Лацио: Маркетти, Раду, Бьява, Диас, Эрнанес (Эдерсон, 70), Лулич, А. Гонсалес, К. Ледесма, Перейринья (Цана, 46), Кандрева, Флоккари (Саа, 78).
Огоҳлантиришлар: Паццини (31), Бьява (47), К. Боатенг (58), Раду (58), Йепес (90).
Четлатиш: Кандрева (16).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:51, 03.03.2013.
Ўқилди: 5152 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.