Кириш Регистрация
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал 1-0 Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия 2-1 Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

«Пахтакор» ҳамда «Насаф» ўртасидаги Тошкентда ўтган сўнгги 5 Суперлига баҳсини кимлар бошқарган?

Баҳо:
+ | -

2019 йилги Суперлига 3-тури доирасида ўтказилган «Пахтакор» – «Насаф» учрашувини Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бошқарган. Қанотларда унга Тимур Гайнуллин ҳамда Расул Фозилов ёрдам берган бўлса, захира ҳаками вазифасини Раҳимбек Каримов бажарган. Учрашувда Асимов чўнтагидан 4 бор сариқ карточка чиқарган.

2020 йил Суперлига 11-турида бўлиб ўтган «Пахтакор» – «Насаф» баҳсида Аҳрол Рисқуллаев бош ҳакам бўлган. Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳусниддин Шодмонов, Руслан Серазитдинов. Захира ҳаками: Тўрабек Суюнов. Рисқуллаев ўйин давомида 2 марта сариқ карточка кўрсатган ва худди шунча пенальти белгилаган.

2021 йилда жамоалар Тошкентда Суперлига 14-турида тўқнаш келган. Баҳсни Раҳимбек Каримов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борган. Ёрдамчи ҳакамлар: Тимур Галеев, Александр Сидоров. Захира ҳаками: Ҳусан Музаффаров. Бундан ташқари, Аҳрол Рисқуллаев (ВАР) ҳамда Алишер Усмонов (АВАР) ҳам учрашувда иштирок этган. Ҳакам ўйин давомида 2 футболчини огоҳлантирган.

2022 йил Суперлига 20-турида ўтказилган «Пахтакор» – «Насаф» учрашувини Темур Тўхтасинов бошқарган. Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов. Захира ҳаками: Акмал Раҳимов. Шунингдек, ВАРда Илгиз Танташев, АВАР ҳаками эса Бахтиёрхўжа Шавкатов бўлган. Бош ҳакам ўйинда 4 та сариқ карточка кўрсатган.

2023 йил Суперлигада чемпионлик масаласи ўртага қўйилган «Пахтакор» – «Насаф» баҳси 24-турда бўлиб ўтган. Баҳсни Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бошқарган. Ёрдамчи ҳакамлар: Тимур Гайнуллин, Андрей Тсапенко. Захира ҳаками: Рустам Чориев. ВАР: Рустам Лутфуллин, АВАР: Ришат Нугманов. Танташев ўйинда 5 та футболчини огоҳлантирган.

Маълумот учун, Суперлига-2024 2-тури доирасидаги бугунги «Пахтакор» – «Насаф» баҳсини Акобирхўжа Шукуруллаев бошқаради.

Манба: https://t.me/uzfhm
Киритилди: 11:33, 08.03.2024.
Ўқилди: 1051 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик