Кириш Регистрация

Камила Валиева Россия терма жамоасидан четлатилди

Баҳо:
+ | -

Камила Валиева Россия терма жамоасидан четлаштирилди, деб хабар берди Россия фигурали учиш федерацияси.

2024-йилнинг 29-январида Спорт арбитраж суди конкида учувчини антидопинг қоидаларини бузгани учун тўрт йилга дисквалификация қилганди.

“Валиева ҳозирда терма жамоа таркибида эмас. Ҳаммаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилди", деди ТАССга Россия фигурали учиш федерацияси бош директори Александр Коган.

Валиева 17 ёшда. Пекиндаги 2022 йилги Олимпиадада жамоавий ва шахсий турнир олдидан фигурали учувчи ўзини допинг можароси марказида қолдирди: Олимпия ўйинлари олдидан Россия чемпионатида ўтказилган допинг тестида ундан тақиқланган триметазидин препарати излари топилди.

Олимпия ўйинлари пайтида чақирилган фавқулодда комиссиянинг йиғилишида россиялик спортчига ўйинларнинг индивидуал мусобақаларида иштирок этишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинди, чунки синов пайтида у вояга етмаган ва қўшимча текширув ўтказиш керак эди.

2024-йил 29-январда суд Валиевани антидопинг қоидаларини бузганликда айбдор деб топди ва уни тўрт йилга дисквалификация қилди.

Дисквалификация 2021-йил 25-декабрда бошланади. Ўша пайтдан бошлаб кўрсатилган фигурали учувчининг натижалари ва унвонлари бекор қилинди.

Халқаро конкида учиш иттифоқи Валиева ва Россия терма жамоасини Олимпиадада фигурали учиш бўйича жамоавий турнирда олган олтинидан маҳрум қилди.

Камила Валиева 2022-йилда Европа чемпионлиги унвонидан ҳам маҳрум бўлди; унинг Пекин Олимпиадасида олган тўртинчи ўрни ҳам бекор қилинди.

29 февраль куни Швейцария Федерал Олий суди Валиева иши бўйича апелляция аризасини рўйхатга олди. Суд томонидан процессуал қонунбузарликлар юзага келган тақдирда, Швейцария Федерал судида САС ҳукмига эътироз билдириш мумкин.

Агар Швейцария Федерал суди конкида учувчининг тарафини олса, иш кўриб чиқиш учун CАСга қайтарилади.

Киритилди: 14:13, 09.03.2024.
Ўқилди: 5702 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4831]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4541]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4281]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3613]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3475]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3345]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3095]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2905]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2601]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2516]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик