Кириш Регистрация

Нико Уильямс Премьер-лигага ўтмоқчи

Баҳо:
+ | -

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Нико Уильямс ўзининг ҳозирги клуби "Атлетик Бильбао"ни тарк этишга тайёр. Журналист Грем Бейлининг сўзларига кўра, вингер ёзги трансфер ойнасида лигани ўзгартирмоқчи.

Манбанинг хабарига кўра, испаниялик ўзини Англия премьер-лигасида синаб кўрмоқчи. Уилямс хизматларига икки клуб қизиқиш билдирмоқда. Гап “Челси” ва “Ливерпуль” клублари ҳақида кетмоқда.

Никонинг шартномасида товон пули кўрсатилган, яъни 50 миллион евро. Испания чемпионатининг жорий мавсумида 21 ёшли футболчи 22 та ўйинда майдонга тушди. Уильямс ҳисобида учта гол ва олтита голли узатма бор.

Киритилди: 14:17, 09.03.2024.
Ўқилди: 1155 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.