Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Иван Бабуло: "Қизилқум"га ютқазганимиздан кейин мен айбдор эдим, бугун фақат мен эмас, футболчилар ҳам айбдор"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” – “Бунёдкор” (5:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Иван Бубало қатнашди ва фикрлари билан ўртоқлашди.

-Аввало, ўйин ҳақида фикрларингиз?

-5:1 ҳисобида ютқазганимиздан кейин нима дея оламан? Ёмон ўйин кўрсатдик. Агар майдонда 11 футболчи ўйнаганимизда у қадар ёмон натижа бўлмасди. Биринчи голни ўзимизни хатоимиз туфайли эрта ўтказиб юбордик. Лекин ёмон ўйин кўрсатмаётгандик. Бизда битта имконият бўлди. Гол ура олмадик. Кейин мувозанатни тикладик. Футболчимизга қизил карточка кўрсатилган вазиятни кўрмай қолдим. Қизил карточкадан кейин ўйин бошқа томонга ўзгариб кетди. Четлатилишдан бир дақиқадан кейин стандартдан гол ўтказдик. “Қизилқум”га ютқазганимиздан кейин мен айбдор эдим. Бугун фақат мен эмас, футболчилар ҳам айбдор. Стандарт вазиятида курашишмади. Бугунги учрашувдан хулоса қилсак, фақат 17 ёшли Азиз характерини кўрсатди ва Амир Тўрақулов ҳам.

- Учрашувда ҳимоячилар қўпол хатоларга йўл қўйди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Ҳозир ҳеч нима айта олмайман. Ҳар бир тепилган зарба гол бўлди. Омадимиз келмади. Ҳимоячиларимиз жуда ёмон ўйнашди. Агар имкони бўлганида ҳаммасини ўзгартирардим. Агар шундай натижа бўлганида ўйинни ёш ўйинчилар билан ютқазганимиз яхши эди. Чунки ёши катта футболчилардан кўра ёшларимиз яхшироқ ўйнашини кўрсатишди.

- “Андижон” мухлислари ва “Бобур Арена” ҳақида фикрингиз?

- Атмосфера ажойиб бўлди, раҳмат. “Андижон”ни ғалаба билан табриклайман. Ҳаммаси ажойиб.

- Ўйингача статистикадан хабарингиз бормиди? “Бунёдкор” илк бор “Андижон”га ютқазди.

- Ҳа, билардим.

- “Бунёдкор” ўйин томонлама ўртамиёна жамоага айланиб қоляпти. Бу бюджет билан боғлиқми ёки…

- Бюджет ҳақида ҳеч нима гапира олмайман. Биламан,4-5 таликда эмасдирмиз. Лекин юқори ўринлар учун курашадиган эмасмиз. Бунга бюджетни алоқаси йўқ" - Бабуло.

Киритилди: 19:27, 10.03.2024.
Ўқилди: 1959 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9568]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5614]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3851]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2985]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2395]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2355]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1708]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1577]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1481]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1419]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик