"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Данилу Перейранинг фикрича, Килиан Мбаппенинг йўқлиги омилини ортиқча баҳоламаслик керак. Якшанба куни Луис Энрике шогирдлари Лига 1 доирасида ўз майдонида "Реймс"ни мағлуб эта олмади (2:2).
Мбаппе 73-дақиқада Усмон Дембеле билан бирга захирадан майдонга тушди, аммо улар парижликларга ғалаба келтира олмади.
"Мбаппе майдонга тушмаса, қўшимча қийинчиликларга дуч келамизми? Мен бундай деб ўйламайман. "Монако"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлади, ўшанда ҳам дуранг қайд этилди. Мураббий барча футболчиларга ишонади. Килиан захирада қолмоқда, чунки у ҳам дам олишга муҳтож, чунки олдинда Чемпионлар лигаси ва Франция кубоги ўйинлари бор. Менимча, баъзи ҳолларда захирада қолиш одатий ҳол", - деди Перейра RMC Sport билан суҳбатда.