Ярим ҳимоячи Жуд Беллингем дисквалификация туфайли якшанба кунги “Сельта Виго”га қарши ўйинни ўтказиб юборди.
Англиялик футболчи ўйинни "Сантьяго Бернабеу" стадиони трибунасидан томоша қилди.
“Реал Мадрид” мухлислари баннер орқали футболчини қўллаб-қувватлашди. “Ҳей Жуд! Мадридистлар сен билан”, деб ёзилганди баннерда.
Душанба куни Беллингем ижтимоий тармоқларда бир нечта фотосуратларни жойлаштирди ва уларга қуйидаги матнни илова қилди: "Мен табассум қилолмайман. Ишонч учун раҳмат, Мадридистлар".