-50 кг вазндаги боксчимиз Сабина Бобоқулова Италиядаги лицензион турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида япониялик Ринка Киношитага қарши баҳс олиб борди.
Ҳакамлар қарорига кўра ғалаба ўзбек боксчисига берилди. Шу тариқа, Сабина Париж-2024 олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.