Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Жамшид Саидов: "Суперлигада енгил ўйинлар йўқ"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг навоийликлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ғалабага эришганимиздан хурсандман. Қаторасига иккинчи ўйинки, иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қила олмаяпмиз. Менимча, бу психологияга боғлиқ. "Бунёдкор" билан беллашувда танаффусга қадар 3:0 ҳисобида олдинда эдик. Иккинчи таймда эса йигитлар ғалабага эрта ишониб қўйишмоқда. Шунга қарамай, 3 очкони қўлга кирита олдик. Бу ерда жисмоний тайёргарлик ёмон демаган бўлардим. Бу жиҳат келгуси турларгача изига тушиб кетади.

"Қизилқум" олдига ўтган йилгидан яхши натижа қайд этиш вазифаси қўйилган. "Насаф" ва "Локомотив"га қарши учрашувларда ҳам бор кучимиз билан ўйнашга интиламиз. Чемпионатда енгил ўйинлар йўқ.

Эътибор қаратган бўлсангиз, биз ҳужумчисиз майдонга тушяпмиз. Ғиёсов ва Лобжанидзе жароҳати сабаб жамоамизга ёрдам бера олмаяпти", - деди Саидов.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 05:39, 12.03.2024.
Ўқилди: 823 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик