"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳужумчи Николас Жексон келажакда янада етук футболчига айланишига умид билдирди.
"Биз футболчилар ёш эканлигини тушунишимиз керак. Улар биринчи навбатда Премьер-лига билан танишиб, кейин шерикларига мослашиши керак.
Жексон жуда яхши ижрочи. Албатта, у кучли фазилатларга эга. Кўпроқ ўйин ва тажриба билан Николас дарвоза олдида хотиржам бўлади.
Умид қиламанки, бу унинг имкониятларни якунлаш хусусиятида ёрдам беради", деди Почеттино матбуот анжуманида.