Кириш Регистрация

Эдегор: "Ўз футболимизни ўйнашни хоҳлаймиз"

Баҳо:
+ | -

Мартин Эдегор "Порту"га қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.

Бугун "Арсенал" Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб учрашувини ўз майдонида "Порту"га қарши ўтказади. Биринчи ўйин португалларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.

Биринчи ўйинда 36 та қоида бузилди - жорий Чемпионлар лигасидаги энг юқори кўрсаткич. Тўп 51,7% вақтда ўйинда бўлган.

"Ҳар бир ўйинда жуда кўп нарса содир бўлади. Ўша учрашувда тўп кўпинча ўйиндан ташқарида эди.

Кўп паузалар бўлди ва буларнинг барчаси ўйинга халақит қилди. Менимча, сиз "Брентфорд"га қарши ўйинда ҳам шунга ўхшаш нарсани кўргансиз.

Ўйлайманки, биз ўша ўйинда ажойиб иш қилдик. Менимча, бу яхши машқ бўлди. Умид қиламанки, жавоб ўйинида янада яхши ўйин кўрсатамиз.

Биз ўз футболимизни ўйнашни хоҳлаймиз. Биз рақибга кўп эътибор қаратмоқчи эмасмиз. Биз ўз футболимизни ўйнашни истаймиз, бу асосий нарса", – деди Эдегор.

Киритилди: 14:15, 12.03.2024.
Ўқилди: 737 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик