Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

««Янгиер қурувчи»» жамоаси Лига қатнашчилари сафидан чиқарилди

Баҳо:
+ | -

2023 йилнинг 9 май куни ФИФА Ассоциацияга мактуб йўллаб, «Янгиер қурувчи» ўзининг собиқ футболчиси Секуба Диатта билан ўртадаги низоли вазиятни 45 кун муддат ичида ҳал қилиши лозимлигини билдирганди. Бироқ ҳолат белгиланган муддатда бартараф этилмагач, «Янгиер қурувчи»ъга нисбатан ички ва халқаро трансферларни амалга ошириш тақиқи белгиланганди.

Мазкур иш ЎФА тегишли қўмитаси томонидан ўтган йилнинг 18 декабрь куни қайта кўрилди. Қўшимча равишда қатор маҳаллий мураббий ва футболчилар клуб устидан шикоят қилди. Шунингдек, жорий йилнинг 10 январига қадар «Янгиер қурувчи» Ассоциация томонидан белгиланган талабни бажариш учун ҳатто алоқага чиқмади.

Жамоа тўлиқ тарқалиб кетган. Қарздорликлар эса ўз ҳолича қолган. Пролига йўлланмасидан маҳрум қилиш санкцияси қўлланилганига қарамай, ҳолат ижобий томонга ўзгармади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Лига «Янгиер қурувчи» жамоасини қатнашчилар сафидан чиқаришга қарор қилди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:56, 12.03.2024.
Ўқилди: 953 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3914]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2472]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2471]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2346]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2285]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2092]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2089]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2029]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1992]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик