Душанба оқшомида "Челси" "Ньюкасл" устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. "Кўклар"нинг ҳимоячиси Аксель Дисаси жамоаси ҳақида фикр билдирди.
"Биз ўйинга яхши тайёрлангандик ва менимча, якун ҳам яхши бўлди. Биз яна яхшиланишимиз керак, лекин менимча, биз тўғри йўлдамиз.
Бу мен учун энг зўр туғилган кун. Жамоа яхши ўйнади. Биз охиригача бирга бўлдик ва мен бу ўйиндан кейин жуда хурсандман.
Якшанба куни бизни яна бир ўйинимиз бор – "Лестер Сити"га қарши. Ҳамма билади, биз лига кубоги финалида мағлуб бўлдик, аммо бизда бошқа бир финалга чиқиш учун яна имконият бор", – деди Дисаси.