12-март оқшомида “Барселона” Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб ўйинида “Наполи”га қарши майдонга тушади. Учрашувдан тахминан бир соат олдин "кўк-анорранглилар" учрашув учун ўз таркибини эълон қилишди.
Opta Sports ушбу ўйин олдидан қизиқарли факт билан ўртоқлашди. Қайд этилишича, “Барса” тарихда биринчи бўлиб 18 ёшгача бўлган икки футболчини бир вақтнинг ўзида УЕФА Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида асосий таркибда майдонга туширишди. “Наполи”га қарши жавоб учрашувида 16 ёшли Ламин Ямал ва 17 ёшли Пау Кубарси илк дақиқалардан майдонга тушади.