Мадриднинг “Атлетико” клуби футболчиси Родриго Рикельме жамоаси Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиққанидан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Асосий вақтнинг сўнгги дақиқаларида Рикельме қаҳрамонлик кўрсатиб, “Атлетико”га ғалаба келтириши мумкин эди, аммо у жуда қулай имкониятини қўлдан бой берди. Испаниялик футболчи пенальтилар сериясида эса ўз уринишини голга айлантирди.
“Менда бироз аралаш туйғу бор, чунки агар мен ўша лаҳзани қўлдан бой бермаганимда асосий вақтда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Мен гол уришим керак эди, лекин бу футбол.
Қизиқарли тажриба, мен бундай нарсани биринчи марта бошдан кечиряпман. Лекин мен учун ижро устида ишлашим кераклиги аён", - деди Рикельме ўйиндан кейинги интервьюсида.