“Нефтчи” ҳамда “Металлург” кучлилар лигасида ўзаро 46 марта куч синашган. Шундан 26 тасида фарғоналиклар, 11 тасида бекободликлар ғалаба қозонган. 9 та ўйин эса дуранг натижа билан якунланган.
Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати – 79:41. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 87, “Металлург” эса 42 очко жамғарган.
Фарғонада ўтказилган баҳсларда Тошкент вилояти жамоаси 2 учрашувда зафар қучган, яна 2 та ўйинда дурангга эришган. Қолган барча ўйинлар майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланган.
Фарғонада ўтган охирги 5 та бешта учрашув:
29.07.2023. «Нефтчи» - «Металлург» 1:0
22.05.2022. «Нефтчи» - «Металлург» 3:0
24.04.2018. «Нефтчи» - «Металлург» 0:0
25.06.2017. «Нефтчи» - «Металлург» 0:2
01.07.2016. «Нефтчи» - «Металлург» 1:0
“Нефтчи” ҳақида
Мамлакат миллий чемпионатининг 3-турида “Металлург” сафарда Ўзбекистоннинг энг номдор жамоаларидан бири – 5 та олтин, 9 та кумуш, 1 та бронза медалига эга чиққан, 2 марта Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши майдонга чиқади.
“Нефтчи” ФКга 1962 йилда асос солинган. Жамоа “Нефтяник” номи остида иккинчи лига, бефер зона ҳамда биринчи лига мусобақаларида иштирок этган. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг қаторасига 4 марта мамлакат чемпиони бўлган. Халқаро мусобақларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя этган: МДҲ чемпионлари кубогининг финалчиси (1994), Осиё клублар чемпионати бронза медали совриндори (1994/95) бўлган.
Ўзбекистон чемпионатларида “Нефтчи” бугунгача 857 та учрашув ўтказган: шулардан 494 тасида ғалабага эришган, 146 тасида дуранга имзо чеккан, 217 ўйинни эса бой берган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 1634:910. Чемпионатдаги энг йирик ғалабаси – 8:0 (“Афросиёб”, 1997), энг йирик мағлубияти – 0:6 (“Пахтакор”, 2017).