Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Александр Стоймирович: «Пахтакор» услубини анча ўрганган эдик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 3-тури доирасида амалдаги чемпион «Пахтакор»ни йирик ҳисобда мағлуб этган «Локомотив» клуби устози Александр Стоймирович ўйиндан кейин ғалаба ҳақида фикр билдирди.

"Олимпик" клубига қарши ўйиндан кейин бизда тайёргарчилик учун унчалик кўп вақт бўлмади. Рақибнинг сўнгги ўйинини батафсил, тўлиқ таҳлил қилдик. Боиси, "Насаф"нинг ўйин услуби биз намойиш этадиган услуб билан деярли бир хил. Шу боис, у ўйинни керагича таҳлил қилдик. Кўп вақт бўлмасада, тайёргарлик жараёнида футболчиларни яхши тайёрлай олдик. Бугун ўйин сифатимизни кўтара олдик. Бугун футболчиларим руҳий ва жисмоний томондан яна бир поғона юқорига кўтарила олишганини айтишим керак. Бугунги ғалаба учун футболчиларга раҳмат.

Хатолар бор, албатта. Кўпроқ индивидуал ҳаракатларда хатолар кўринаяпти. Буни ўйинлар ва машғулотлар давомида камайтириш устида ишлаймиз.

Аввал айтганимдек, бу мавсум жамоаларнинг даражаси деярли бир хил. «Локомотив» ўз услуб, тизимига эга клуб сифатида ривожланиб боришини хоҳлаймиз. Бунинг учун тинмай меҳнат қилаяпмиз.

Бугун қайси ҳудудда қандай ҳаракат қилишимиз, қаерда прессинг қилишимизни билардик. Биринчи таймда «Пахтакор»га умуман имкон қолдирмадик. Албатта, иккинчи таймда чарчаганимиз билинди. Охирги дақиқаларда ҳимояда ўйнадик. Умуман олганда, бугун ҳақли ғалабага эришдик.

Санжар Турсунов барчамиз учун асосий ва муҳим фигура. У жамоамиз етакчиси ва сардори. Бизнинг тактика ва услубимизга киришиб кета олди.

Бугун Абдумавлонга ишонч билдирдик, боиси, руҳий томонлама у бугунги ўйинга кўпроқ тайёр экан деган фикрга келдик. Бундай ўйинларда босиқ ва ўзига ишончи юқори бўлган дарвозабонларга ишонч билдириш керак. Бизда бир ҳал савияли икки дарвозабон бор. Бундан хурсандмиз", — деди Стоймирович.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:05, 14.03.2024.
Ўқилди: 1187 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.