Кириш Регистрация

«МЮ» мураббийи: «Ажойиб ўйинимизни ҳакамнинг биргина қарори бузди»

Баҳо:
+1 | -

«Манчестер Юнайтед» клуби ёрдамчи мураббийи Майк Фелан Европа чемпионлар лигасининг «Реал»га қарши учрашувидан кейинги матбуот анжуманига Фергюсоннинг ўрнида иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз учрашувни тўғри тактика асосида бошлагандик. Жамоа 0:0 ҳисобини керакли натижа эканини ҳис қилиб ўйнашаётганди. Устунлигимиз натижасида эса иккинчи бўлимда гол ҳам киритдик. Биз ўйинни назорат қилишда давом этдик. Бир неча яхши вазиятларни ҳам яратдик. Аммо ҳакамнинг биргина қарори ўйинимизни бузиб юборди».

«Ҳакам ақлбовар қилмас қарорга келди. «Реал»га қарши 10 киши бўлиб ўйнаш жуда оғир эди. Биз ўйинни мана шундай ҳолатда ўтказишни бошлаганимиздан кейин бироз тартибсиз футбол кўрсата бошладик».

«Ҳакамнинг кўрсатган қизил карточкаси ва ўйиннинг ўлишидан кейин ҳаммамизнинг кўнглимиз қолди. Аммо биз олға боришимиз керак. Бу ўйин бутун дунё бўйлаб трансляция қилинди ва кўпчилик ўша вазиятни муҳокама қилиш имконига эга бўлди. Ажойиб ўйинимизни ҳакамнинг биргина хатоси бузиб қўйди», дея Феланнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «ВВС».

Манба: www.bbc.co.uk
Киритилди: 03:58, 06.03.2013.
Ўқилди: 11134 марта.
Фикрлар: 66 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.