Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Виталий Левченко: «Жамоада асосий таркиб учун рақобат борлиги мени хурсанд қилмоқда»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 3-тури доирасида ўз майдонида "Металлург"ни кичик ҳисобда мағлуб этган "Нефтчи" клуби устози Виталий Левченко, ғалаба, рақиб, таркибдаги ротация ва Тошмирзаевнинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Жуда қийин кечган баҳсда ғалаба қозона олдик. "Металлург" жуда яхши даражадаги жамоа. Умуман, рақибларимиз сўнгги баҳсларда бизни пухта ўрганишаётгани, ўйинларимизни жиддий таҳлил қилишаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бугун жамоам охиригача курашди, сабр қилди, ўз вазиятини кутди ва якунда ҳақли ғалабага эришдик. Жуда муҳим уч очкони қўлга киритдик.

Мени хурсанд қилаётган жиҳат – жамоада тенг кучли 20 нафар футболчи бор. Асосий таркиб учун рақобат ва кураш борлиги хурсанд қилмоқда. Албатта, кимдир асосий таркибга кира олмаса, бунга салбий қараши ва ҳафа бўлиши мумкин. Бу футбол. Нормал ҳолат. Биз футболчиларга буни тушинтираяпмиз. Асосий таркибда ким тушиши қийин танлов. Аммо, ким асосий таркибда тушса ҳам, борини бериб ўйнамоқда.

Тошмирзаев анча тезкор ва ҳаракатчан футболчи. Унга маълум вазифалар берилганди. Аммо, сариқ карточка олгани учун таваккал қилмадик ва алмаштирдик. Ўйин темпи юқори экани ва уни яна огоҳлантирилиши четлатилишига сабаб бўлишини ўйлаб шунга қарор қилдик.

Асосий таркибда майдонга тушаётган айрим футболчилар борасида саволлар бўлиши табиий. Аммо, мавсум узунлиги ва айни дамдаги футболчилар ҳолати таркиб танлашда муҳим фактор ҳисобланади. Ҳали олдимизда узун мавсум турибди. Кубок учрашувлари бор. Таркиб танлаш учун кўп омилларга таянишга мажбурмиз.

Рақиб таркибида Шаҳзод Убайдуллаевнинг ҳаракатлари ёқди. "Нефтчи"да ўйнагани учун даражасини яхши биламан. Бугун ҳам бизнинг ҳимоячиларни қийнади", — деди Левченко.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:58, 15.03.2024.
Ўқилди: 879 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.