Суперлига 3-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Олимпик" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Иккала жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди. 0:2 ҳисобини 2:2 га ўзгартира олганимиздан хурсандман. Учрашув сўнггида очиқ футбол гувоҳи бўлдик. Бугун ғалаба қозонишимиз ҳам, мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Қаердадир камчиликлар кузатилган бўлиши мумкин, аммо футболчилар яхши ҳаракат қилишди, дея оламан. "Сўғдиёна" яхши прессинг қилди. Бизда айнан прессингдан чиқишда муаммолар кузатилди. Олдинда ФИФА кунлари кутиб турибди. Эътиборни терма жамоага қаратамиз.
Ноқулай об-ҳаво сабаб кеча иккала жамоа ҳам машғулот ўтказа олмади. Бироқ жамоа яхши тайёргарлик кўргани сезилди. Биринчи голда ҳимоячимизнинг хатоси кузатилди. Бу – футбол. Мавсум бошида хато барчада кузатилади. Иккала жамоа ҳам бу ҳолатдан чиқиб кетишига ишончим комил. Жиззахликларнинг олдинги икки беллашувини кўриб чиққан эдик, лекин жамоа бугун бутунлай бошқа схемада ўйнади. Улар ҳам биздан келиб чиқиб, ўзига хос режа қилган бўлишлари табиий", — деди Кападзе.