Пауло Дибала ўз пулининг бир қисмини "Лацио" ва "Рома"нинг собиқ футболчиси Александр Коларовнинг "стартап"ига сармоя қилишга қарор қилди. Гап ҳозирда оммабоп IТ-секторда фаол бўлган ва спорт соҳасига хизмат кўрсатувчи Feel Good Plus компанияси ҳақида бормоқда.
Хусусан, у терапевтларнинг ўйинчилар билан ишлашини осонлаштирадиган дастурий таъминотни ишлаб чиқади. Компания 2020 йилда ташкил этилган.
Дибала 2022 йилнинг ёзидан буён "Рома"да ўйнаб келмоқда, бунгача у Туриннинг "Ювентус" таркибида 7 йил ўйнаган.