Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

Анчелотти: "Ўйлайманки, Куртуа ва Милитао "Атлетик"ка қарши ўйинда майдонга тушишади"

Баҳо:
+ | -

Карло Анчелотти Тибо Куртуа ва Эдер Милитаонинг жароҳатлардан сўнг сафга қайтиши ҳақидаги янги маълумотлари билан бўлишди. Бельгиялик дарвозабон ва бразилиялик марказий ҳимоячи мавсум бошида жароҳат олган эди.

Сўнгги хабарларга кўра, иккала футболчи ҳам майдонга қайтиш арафасида, Анчелотти уларнинг яқин орада қайтиши тафсилотларини ошкор қилди.

“Куртуа ва Милитао? Икки ҳафталик танаффусдан катталар жамоаси ва ёшлар жамоаси ўртасида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун фойдаланамиз. Ўйлайманки, иккала футболчи ҳам "Атлетик" билан ўйинда иштирок этиш учун тайёр бўлади", - дея Анчелотти сўзларидан иқтибос келтиради Madrid Xtra.

"Реал"нинг "Атлетик" билан учрашуви 31 март куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 09:33, 16.03.2024.
Ўқилди: 1060 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.