"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике ЕЧЛ чорак финалидаги "Барселона" билан ўйинлар олдидан умидлари билан ўртоқлашди.
Илгари испаниялик мураббий 2014 йилдан 2017 йилгача "Барса"ни бошқарган.
Луис футболчи сифатида ҳам Каталония клубида ўйнаган.
"Барселона – мен фаолиятимнинг кўп қисмини ўтказган шаҳар. Бу жуда кучли жамоа, юқори савияда ўйнайди.
Ярим финалга чиқишга муносиб эканимизни кўрсатишимиз керак. "ПСЖ" бошчилигида "Барселона"га қайтишми?
Бу тарихимнинг бир қисми бўлади, мен бундан жуда фахрланаман", деди Энрике.