Туриннинг "Ювентус" клуби Мадриднинг "Атлетико" клуби марказий ҳимоячиси билан алоқага чиқди.
"Кекса синёра" Эрмосо агар "матрасчилар" билан шартномасини узайтирмаса, у ёзда эркин агентга айланганидан сўнг футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Tuttosport хабарига кўра, "Ювентус" вакиллари Эрмосонинг агенти билан музокара олиб боришган. Томонлар потенциал трансфер шартларини, жумладан, маош ва бонусларни муҳокама қилишди.
Аввалроқ, Эрмосога “Барселона” ва Англиянинг “Астон Вилла” клублари ҳам қизиқиш билдираётган эди.
"Атлетико" ҳам футболчи билан шартномани узайтиришдан умидини йўқотмаяпти, аммо ҳозир ҳаммаси испанияликнинг эркин агент сифатида жамоани тарк этиши томон кетмоқда.