Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Вадим Абрамов: «Ҳисоб ўйинга яраша бўлмади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 3-турида меҳмонда ОКМКга мағлуб бўлган "Динамо" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов мағлубият, Кожонинг алмаштирилиши, қийин вазиятга қарамай жамоа ўйинида ижобий жиҳатлар борлиги ва кейинги ўйинлар ҳақида гапирди.

"Ҳисоб ўйинга яраша бўлмади. Бундай голлар ўтказиб юборишимиз уят. Ҳисобни кўрганлар ОКМК осонлик билан ғалаба қозонди деб ўйлаши мумкин. Биз бундай ҳисобдаги мағлубиятга лойиқ эмасдик. Иккинчи тайм бизнинг устунлигимизда ўтди дея оламан. Вазият қийин, аммо ундан чиқиб кетишимизга ишонаман. Ўйинимизда ижобий жиҳатлар бор.

Кожони чарчагани туфайли алмаштиришга қарор қилдик. Бугун бироз ўйинга киришиб кетиши қийин бўлди. Тўпларни йўқотди, вазиятлар яратишда қийналди. Қанотда Ҳожимирзаевга кўпроқ ишонч билдирдик. У камида учта вазият яратди. Кожонинг позициясига бошқа ҳужумчини қолдиришга қарор қилдик. Қолаверса, навабдаги тур ФИФА кунлари тугагач ўтказилишини ва бу турда Кожо ўйнай олмаслигини инобатга олган ҳолда усиз ўйнаб кўришни синаб кўрдик.

Вазият анча қийин эканлигини биламиз, аммо жамоа ўйинида ижобий жиҳатлар борлиги ушбу вазиятдан чиқиб кетишимизга ишонч бераяпти. Мураккаб вазиятдан чиқиб кетишимизга ишонаман. Исталган рақиб билан ўйнай олишимизни кўрсатдик", — деди Абрамов.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:39, 17.03.2024.
Ўқилди: 1074 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик