"Барселона"нинг ушбу мавсум бошида "Атлетико Мадрид"дан ижарага олинган португалиялик ҳужумчиси Жоау Феликс Ла Лиганинг бир мавсумида "Барселона" сафида ҳар иккала ўйинда ҳам гол урган иккинчи футболчи бўлди.
"Барселона" Испания Ла лигасининг 29-тури доирасида "Атлетико Мадрид"ни меҳмонда йирик ҳисобда мағлуб этди - 3:0. Ўйиндаги биринчи голни португалиялик Жоау Феликс киритди, у биринчи даврада ҳам ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинларда ягона гол муаллифига айланди.
Эслатиб ўтамиз, “Атлетико”га қарши ҳар иккала ўйинда ҳам гол урган биринчи футболчи 2019/2020 йилги мавсумда “Барселона”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси бўлган. Аргентиналик футболчи биринчи даврада Мадридда бўлиб ўтган учрашувда (1:0) ғалаба тўпини киритган бўлса, 2-даврада Каталония пойтахтида ўтказилган ўйинда (2:2) пенальтидан ҳам аниқ зарба йўллаганди.