"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес терма жамоа ўйинларидаги танаффус ҳақида гапирди.
"Бу танаффус бизга фойда беради. Мавсум охирида «Манчестер Сити»нинг энг яхши версиясини кўрасиз", - дея Родрининг сўзларини келтиради City Xtra.
Жорий мавсумда 27 ёшли испаниялик барча мусобақаларда 37 та ўйинда иштирок этиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.