Дониэлл Мален мавсум охирида Дортмундни тарк этмоқчи.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, вингерга "Ливерпуль", "Арсенал" ва бошқа АПЛ клублари унга қизиқиш билдирмоқда. "Манчестер Юнайтед" нидерландиялик футболчини қўлга киритишга жиддий ёндашган жамоалардан бири эмас.
Таъкидланишича, 25 ёшли футболчи 40-50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Мален Бундеслигада 23 ўйин ўтказиб, 11 гол урган.