Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Сречко Катанец: «Ўзбекистон Осиёнинг энг яхшилари билан рақобат қила олади»

Баҳо:
+ | -2

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026 ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи доирасидаги Гонконг терма жамоасига қарши муҳим учрашувлар олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди.

Таъкидлаш мумкинки, словениялик мутахассис бу сафарги йиғинга 26 нафар футболчини жалб этган бўлса, уларнинг 20 нафари Қатардаги Осиё кубогида ҳам иштирок этган.

«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб. Бундай муҳим баҳслар олдидан бизни келажакда нималар кутаётганини билишимиз зарур. Узоқ парвозлар ва қисқа вақт давомида етарли даражада машғулот ўтказмаган ҳолда мезбон жамоага қарши баҳс олиб бориш, сўнг парвоз ва бир неча кундан сўнг яна ўйин ўтказиш осон бўлмайди», – дейди Катанец.

Қувонарли томони шундаки, Миллий жамоа сардори ва Италиянинг «Кальяри» клуби футболчиси Элдор Шомуродов Осиё кубогида иштирок этишига тўсқинлик қилган жароҳатидан фориғ бўлиб, яна сафга қайтди.

У Италия А сериясининг 28-туридан ўрин олган «Салернитана»га қарши баҳсда дубл муаллифига айланди ва жамоасининг муҳим ғалабасига ҳисса қўшди.

Катанец, шунингдек, Ҳожиакбар Алижонов билан боғлиқ вазиятни ҳам эслаб ўтди:

«Алижонов Осиё кубогигача бизнинг энг яхши футболчиларимиздан бири эди, у охирги бир қанча учрашувларда ажойиб ўйин кўрсатди, сўнг жароҳати сабабли майдонга туша олмади ва ҳозир ҳам таркибда эмас. Шомуродов сафга қайтди, аммо биз унинг жисмоний ҳолатига эътибор қаратишимиз керак».

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 саралаш босқичи доирасида Туркманистонни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, Эрон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва тўрт очко билан «E» гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Бироқ, бош мураббий футболчилар «Монг Кок» стадионида ўтказилиши кутилаётган Гонг Конг терма жамоасига қарши учрашувда рақибни жиддий қабул қилишлари кераклиги тўғрисида фикр билдириб ўтди:

«Биз майдонда боримизни беришимиз керак. Гонконг Осиё кубогида муваффаққиятсиз иштирок этган бўлиши мумкин, аммо улар аввалги учрашувларга қараганда янгиланган таркибга эга бўлишлари аниқ. Демак, бу баҳс осон бўлмайди. Футболчиларни ўйинга жиддий ёндашиши кераклигига ишонтириш менинг вазифам. Ҳа, биз рақибга қараганда устундек кўринишимиз мумкин, лекин учрашувга тайёр бўлмасангиз, футбол сизга кутилмаган сюрпризларни тақдим этиши мумкин. Агар олдиндаги икки ўйинда ғалаба қозонсак, катта эҳтимол билан, кейинги босқич масаласини ижобий ҳал этган бўламиз.

Учинчи йилдирки жамоани қуришда давом этяпмиз. Биз Осиё кубогида энг яхши ҳужумчиси турнирда иштирок этмаган ягона жамоа эдик. Агар Шомуродов сафда бўлганида унинг энг камида 4-5 та гол уришига ишончим комил эди».

Сречко Катанец шу вақтга қадар ҳам Осиёда муваффаққиятли фаолият юритган ва Бирлашган Араб Амирликлари (2009-2011) ҳамда Ироқ терма жамоаларини (2018-2021) бошқарган.

Унинг фикрича, Ўзбекистон Осиёнинг энг кучли жамоаларига муносиб рақиб бўла оладиган ва, эҳтимолки, ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқишга қодир бўлган жамоага айланди.

«Энг катта ўзгариш шуки, жамоа аввалгига қараганда умуман бошқа услубда ўйнамоқда. Мен баъзи футболчиларни масъулиятни ўз зиммасига олишлари кераклигига ишонтирдим. Уларда ўзларига бўлган ишонч руҳи ошган. Шу сабабли, ҳар қандай жамоага қарши баҳсда яратилган имкониятларнинг аксариятидан унумли фойдаланмоқдамиз. Бироқ ҳимоявий ўйин кўрсатадиган жамоаларга қарши муаммоларимиз бор.

Футболчилар мен нимани истаётганимни яхши тушунишади, бу жуда муҳим, чунки улар билан ҳар куни ҳам бирга ишлай олмайман ва терма жамоага жалб этилганларида, улардан нима талаб қилинаётганини билишлари муваффаққият сари катта қадамдир», – дейди Сречко Катанец.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 10:08, 19.03.2024.
Ўқилди: 7927 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.