Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Браим Диас Марокаш терма жамоасидан бўлган чақирувни қабул қилгани ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Мен қирол Муҳаммад VI ҳамда Марокаш халқига қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Марокаш учун майдонда боримни бераман", - деди 24 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, Браимнинг олдидан Марокашдан ташқари Испания терма жамоаси варианти ҳам турганди.