Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Аёлни улуғламоқ — миллатни, Ватанни улуғламоқдир

Баҳо:
+6 | -

Юртимизда футбол ўйини йилдан-йилга жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Терма жамоаларимиз, клубларимиз халқаро майдонларда муваффақиятли иштирок этаяпти. Эндиликда мамлакатимизда аёллар футболини ҳам юқори даражага олиб чиқиш учун катта қадамлар ташланмоқда.

Вазирлар маҳкамасининг 2012 йил 18 декабрдаги мажлиси қарорига асосан  айни пайтда Ўзбекистон профессионал футбол лигасида иштирок этаётган Олий лиганинг барча 14та клуби қошида аёллар футбол жамоаларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Республикамиз ҳукумати ва раҳбарияти томонидан аёлларнинг жамиятимиздаги ўрни ва нуфузини, ижтимоий фаолигини янада оширишга, хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда

Бугун юртимизда бирон бир соҳа йўқки, унда муҳтарама аёлларимиз фаолият юритмаётган бўлишса. Ва табийки, бундай вақтда аввало оналаримиз, опа-сингилларимиз, қизларимизнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини янада ошириш, иззат-икромини жойига қўйиш, уларнинг оғирини енгил қилиш давлатимизнинг бош мезони ҳисобланади. Давлатимизнинг бош қомуси бўлмиш Конституциямизда ҳам аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари мустаҳкамлаб қўйилган. Унга кўра, аёлларимиз ўзи истаган даргоҳда ўқиши ва ишлаши мумкин.

Мамлакатимизда аёллар футболи ҳам жадал ривожланмоқда. Жумладан, қизларнинг ушбу спорт тури билан мунтазам шуғулланиши, аёллар футбол жамоаларининг фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, футболнинг хотин-қизлар ўртасида кенг оммавийлашувида аёллар футбол жамоаларининг муносиб ҳиссаси бор.

Юртимизнинг шон-шуҳратини кўтаришда, довруғини дунёга таратишда ўзбек аёлларининг ҳам салмоқли ўрни бор. Бизда яхши мактаб шаклланган. Ўзбекистонлик аёл арбитримиз Эдита Миробидова халқаро миқёсидаги ўйинларни бошқариб келмоқда. Илк бор 16 ёшгача бўлган Ўзбекистон қизлар терма жамоаси  Осиё чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қулга киритди.

Қаршининг “Севинч” ва Андижоннинг «Андижанка» нафақат юртимизда балки аллақачон халқаро майдонларда ўзига хос обрў-эътиборга эга. Мамлакат миқёсида барча ютуқ ва совринларни қўлга киритган футбочли қизларимиз айни пайтда қитъа ва жаҳон миқёсидаги халқаро турниларда иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритиб келишмоқда.

Юртимизда ажойиб баҳор фасли. Айни дамда атрофни қор қоплаган бўлса, бу қисқа муддатли эканини  барчамиз яхши биламиз. Эрта-индин борлиқ яна ўзининг яшил сепини ёйиб, беқиёс гўзаллигини кўз-кўз қилади. Шундай гўзал айёмга албатта байрамлар ярашади. 8март – Халқаро Хотин-қизлар кунининг айнан кўклам фаслида нишонланишида ҳам ажиб маъно, ҳикмат мужассамдек.

Дунёда энг муқаддас зот бу аёл, она. Аёлни улуғламоқ – миллатни, Ватанни улуғламоқдир. Аёл – она. Она – гўззаллик тимсолидир. Она – ушбу сўз замирида олам-олам маъно жамланган. Она бир қўлида бешик тебратса, бир қўлида дунёни тебратади. Она алласида, унинг гоҳ қувончли, гоҳ ғамгин тўлқинларида инсоннинг бутун борлиғи, руҳий дунёси акс этади.

 Юртимиз тупроғи оналар босган изларнинг тафти билан янада азиз ва қадрлидир. Ватанимизнинг ёруғ келажаги учун муносиб фарзандлар тарбиялашдек муқаддас вазифа ҳам асосан аёллар зиммасига юклатилган. Чунки жамият маънан ва жисмонан соғлом фарзандлари билангина янада қудралидир. Оналарни асрасак, демак, фарзандларни ҳам, озод ва обод мамлакатимизнинг келажагини ҳам асраган бўламиз.

Мен ҳам ўз ўрнида азиз ва муҳтарама онахонларимизни, гўзал ва мунис опа-сингилларимизни «8 март - Халқаро хотин-қизлар куни» байрами билан чин юрагимдан табриклайман. Улар ҳар доим бахтимизга соғ-саломат бўлишсин, илоҳим.

Абдумажид Қодиров (UZBEKISTONIM  никли мухлис)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:38, 08.03.2013.
Ўқилди: 6515 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.