"Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопес мавсум якунида жамоани тарк этадиган бош мураббий Хави Эрнандесни соғиниб қолишини айтди.
"Биз Хавини соғинамиз. У менга бу клубда деярли ҳамма нарсани берди. Ижарадан қайтганимда у мен энг кўп ишонган одамга айланди.
Хави менга доим ишонч бағишлаган ва асосий таркибда ўйнаш имкониятини берган. Албатта, биз уни соғинамиз", - деди Фермин Sport нашрига берган интервьюсида.