"Барселона"нинг 16 ёшли ярим ҳимоячиси Ламин Ямал Каталония клубида ўйнаётган футболчилар қандай босим остида эканлиги ҳақида гапирди.
"Ҳар бир ўйинда сиз гавжум стадионда тўп тепасиз. "Барселона" - ҳамма гапирадиган клуб.
Бу ерда ҳар бир ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўриш керак", - дея Ямалнинг сўзларини келтиради Испаниянинг Marca интернет нашри.