"Краснодар" ярим ҳимоячиси Эдуард Сперцяннинг манфаатларини РП футбол агентлиги ҳимоя қилади.
Улар "Жирона" футболчига қизиқиш билдиргани борасидаги хабарларга изоҳ берди.
"Эдуарднинг «Краснодар» билан шартномаси бор, у шу клуб футболчиси. "Жирона"нинг қизиқиши? Биз футболчиларимиз билан боғлиқ миш-мишларга изоҳ бермаймиз", - деди агент.
23 ёшли футболчининг "буқалар" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали уни 18 миллион еврога баҳоламоқда.