Таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов Василий Уткиннинг вафотига муносабат билдирди.
"Маслаченко бирда янги шарҳловчиларга қарата айтган экан: “Янги даврга ўтишда темир девор бор эди, Вася уни ёриб, ҳар бир шарҳловчи кира оладиган ёриқ очиб берди. Энди ҳамманг нариги томонга ўта оласан”.
Рус шарҳловчилари ичида дилга яқин ҳаммаси кетди. Ҳеч ким қолмади мен учун.
Наздимда:
Розанов — ўта самимий инсон;
Маслаченко — энг яхши шарҳловчи;
Уткин — шарҳловчиликдан юқорига чиқиб кетган космос истеъдод, санъаткор;
Отам бўлганларида айтардилар: учаласини қўшсанг, Озеров чиқади, деб;).
Ёш авлодга айтарим: учовининг шарҳини ютубда яна бир карра эшитиб кўринг, энди буёғига оддий шарҳловчилар билан қолдингиз…", – деди Ҳамидов.