Кириш Регистрация

Тони Крооснинг «Реал»даги янги лавозими маълум бўлди

Баҳо:
+1 | -

«Реал»нинг германиялик собиқ футболчиси Тони Кроос Мадрид клубига янги ролда қайтиши мумкин.

Аввалроқ, 2024 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган Кроосни «қаймоқранглилар» таклиф қилишдан манфаатдор эканлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Onda Cero хабарига кўра, «Реал» Крооснинг жамоа ва раҳбарият ўртасидаги боғловчи бўғинга айланишини истамоқда. Эҳтимол, у Европада машҳур бўлган, аммо бошқа минтақаларда (жумладан, МДҲ давлатларида) деярли қўлланилмайдиган техник координатор лавозимини эгаллайди.

Тони Кроос футболчи сифатида 2014 йилдан 2024 йилгача «Реал» шарафини ҳимоя қилган. Ушбу давр мобайнида у 465 та ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол урган ва 99 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 16:19, 17.04.2026.
Ўқилди: 5884 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик