"Ньюкасл" ҳимоячиси Свен Ботман жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. У Англия кубоги чорак финалида "Манчестер Сити"га қарши ўйинда (2:0) жиддий жароҳат олди.
24 ёшли нидерландиялик футболчи операция қилинади. Қайта тиклаш 6 ойдан 9 ойгача давом этади.
Жорий мавсумда Ботман барча турнирларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.