“Ан-Наср” марказий ҳимоячиси Аймерик Ляпорт “Манчестер Сити”ни тарк этганини эслади.
Франциялик футболчи Саудия Арабистонига ўтган йилнинг август ойида кўчиб ўтган эди. У беш ярим йил давомида "шаҳарликлар" сафида ўйнади.
Гвардиола ҳар доим айтади: "Агар кимдир кетишни истаса, менга айтсин, мен уларга омад тилайман", деб.
Аммо бу ҳамма ҳолларда ҳам иш бермади. Кетмоқчи эдим ва охир-оқибат бунга эришдим. Мураббий менга хоҳлаганимдек муомала қилмади ва бу мени кетишга мажбур қилди.
Менимча, ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, «Манчестер Сити»ни тарк этиш тўғри қарор бўлди. Мен у ерда кўп йилларни ўтказдим, деярли барчасида ғалаба қозондим, аммо сўнгги икки йилда мен ўзим кутган ролга эга бўлмадим", - деди Ляпорт.