Тибо Куртуа терма жамоалар танаффусидан кейинги илк ўйинида "Реал" асосий таркибида ўйнаши керак эди.
31 ёшли бельгиялик дарвозабон мавсум бошида хоч боғламидан жароҳат олиб, ўшандан бери майдонга тушмади.
Унинг тикланиши сўнгги босқичда эди, бироқ 19 март куни Тибо “Реал Мадрид” машғулотлари вақтида бошқа тиззасидаги менискни йиртиб олди ва энди мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин.
Marca нашри хабарига кўра, Куртуа терма жамоадаги танаффусдан сўнг дарҳол "Реал"нинг асосий таркибига қайтиши кутилганди.
31 март куни "Реал" Ла Лиганинг 30-турида "Атлетик" билан ўз уйида ўйнайди, дарвозабон эса мураббий Карло Анчелотти билан ўйиндаги иштирокни муҳокама қилганди.
Италиялик мутахассис Андрей Лунинга ишонади, бироқ Куртуанинг ўзига бўлган ишончини қайтариб, Мадриддаги "Сити" билан бўладиган ўйинга тайёрлигини синаб кўрмоқчи эди.