Россиялик боксчи Магомед Курбанов Исроил Мадримов билан жангдан ҳеч қандай гонорар олмаганини маълум қилди.
“Мен гонорар олмадим. Музокаралар узоқ вақт давом этди, лекин мен аллақачон титул учун жанг кайфиятида эдим, шунинг учун ўзимни яхши ҳис қилдим.
Менга қўнғироқ қилиб: “Жанг бор, чемпионлик камари бор, аммо пул йўқ”, дейишди. Мен ҳам, Исроил ҳам ўз ҳисобимиздан жанг қилишга тайёр эдик.
Камар учун жанг — орзу эди. Бунинг учун ҳамма нарсага тайёр эдим. Ҳозир ҳамма менинг 20 миллион, 30 миллион, 35 миллион доллар ишлаб топганимни ёзмоқда...
Дўстлар, тинчланинг. Камар учун жанг қилиш мақсадим эди. Ғалаба учун рингга кўтарилгандим, аммо мағлуб бўлдим”, — деди Курбанов.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида Магомед Курбановни мағлуб этиб, супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳибига айланганди.
Мадримов Ўзбекистонга қайтгач, унга Tahoe автомобили совға қилинди.