Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Шавкат Саломов Қозоғистондаги дебютида гол урди

Баҳо:
+ | -

Бугун Қозоғистон премьер-лигасининг янги мавсумига старт берилди. Қўшни чемпионатда тўп сураётган 6 нафар футболчимизнинг иштирокига тўхталиб ўтамиз.

Саломов гол урди, Мельзиддинов огоҳлантирилди
Ушбу икки футболчи "Жетису" сафига бориб қўшилганидан хабарингиз бор. Улар бугун ўз жамоаси билан "Қайрат" меҳмони бўлишди. Шавкат ҳам, Руслан ҳам ўйинни асосий таркибда бошлашди. Ўйин голларга бой бўлди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида мезбонларнинг устунлиги билан якунланди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқасидаёқ толдиқўрғонликлар ҳисобни тенглаштиришган бўлса, 48-дақиқада "Қайрат" дарвозасига пенальти белгиланди. Масъулиятни Шавкат Саломов ўз бўйнига олди ва зарбадан адашмади. Ўйинда эса жанговар 3:3 ҳисоби қайд этилди. Мельзиддинов ўйиннинг охирига қадар тўп сурган бўлса, Саломов 90-дақиқада алмаштирилди. Дарвоқе, Руслан ўйиннинг 86-дақиқасида огоҳлантириш олди.

"Жетису" сафида Тожикистон терма жамоаси футболчиси, миллий ўзбек бўлган Давронбек Эргашев ҳам тўлиқ ҳаракат қилди. У ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифаси орқали "Ажойиб, ҳужумкор ва чиройли ўйин бўлди. Мана буни футбол деса бўлади!" деб ёзган.

Бақоев мавсумни гол билан бошлади
Қозоғистон чемпионатида 4 марта тўпурарликни қўлга киритган Улуғбек Бақоев янги мавсумнинг илк турида гол уришга муваффақ бўлди. "Иртиш" Чимкентда "Ордабаси" меҳмони бўлди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Павлодарликларнинг учинчи голини Улуғбек Бақоев пенальтидан, ўйинга қўшиб берилган 4-дақиқада киритди.

"Актобе" мавсумни ғалаба билан бошлади
Актобе шаҳри жамоасидаги учлик — Кападзе, Бикмаев ва Гейнрих "Восток"ка қарши ўйинни асосий таркибда бошлашди. Ушбу футболчиларнинг дастлабки икки нафар ўйиннинг охирига қадар ҳаракат қилишди. Саша эса 75-дақиқада алмаштирилди. Ўйин тугашига ўн дақиқа қолганида "Актобе" футболчиси Логвиненко ғалаба тўпини Фомичев шогирдлари дарвозасига йўллади. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида эса Марат огоҳлантириш олиб, ўйин қайдномасига кирди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:06, 10.03.2013.
Ўқилди: 4532 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8415]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5390]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3467]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2941]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2289]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2243]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1533]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1402]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1323]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1221]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик