Туркия терма жамоаси бош мураббийи Винченцо Монтелла Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Ҳоқон Чалханўғлини қўллаб-қувватлади.
Туркия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрия терма жамоасига имкониятни бой берди (0:1). Чалханўғли ушбу баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди.
“Ҳоқон жуда етук футболчи. У ўйинни қандай бошқаришни билади. Мен уни чинакам ажойиб футболчи деб биламан ва унга айтилаётган танқидларни тушунмаяпман”, деди Монтелла Sports Digital нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Винченцо Монтелла Туркия терма жамоасини ўтган йилнинг сентябрида қабул қилиб олган эди.