Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

"Олтин авлод" етишиб чиқаётган терма жамоаларни биласизми?

Баҳо:
+ | -

Дунё футболи турфа-хил ва биз уни кузатишдан завқ оламиз. Бир доно одам айтганидек, ҳар бир бошланиш, ниманидир тушгашидан кейин юз беради. Ўзининг "олтин авлоди"дан етарлича фойдалана олмаган Бельгиянинг даври ўтди. Энди бу жамоа яна энг яхши футболчиларга эга бўлиш учун қанчадир муддат кутиши лозим. Биз эса Европа чемпионати ва ЖЧ саралашидаги ўйинларга қараб, "олтин авлод"га эга терма жамоаларни аниқлашга ҳаракат қилдик. Қуйида шу ҳақида сўз боради.

Англия

Ҳозирги Англияда таркибида ҳамма нарсага қодир футболчилар йиғилиб қолди. Гарет Саутгейт шогирдларининг умумий ўртача ёши 26 га тенг. "Уч Шелар" сўнгги 3 йилда 2 та фантастик турнирни ўтказиб, унда муносиб иштирок эта олишди. Бу Англиянинг тарихдагисига қараганда энг катта фарқи шуки, ҳозир бу жамоа энг кўп ҳужумга ихтисослашган. Масалан, ҳужумда АПЛнинг ёрқин тўпурарларидан бири бўлган Доминик Соланкега жой йўқлиги ҳам фикримизни исботлайди. Чап қанотда Рэшфорд, Грилиш ва Гордон каби танловлар бор. Англиянинг муаммоси эса ҳимоя чизиғида кўзга ташланиши мумкин. Қолаверса, дарвозабон масаласида ҳам иккиланишлар мавжуд. Шунга қарамай, Саутгейт футболчилардан оқилона фойдалана олса, бу жамоа ҳамма нарсага қодир бўлади.

Франция

Ҳимоя борасида қайси жамоа энг кучли дейсизми? Бу албатта "Les Bleus"дир. "Ливерпул"дан Конате, "Арсенал"дан Салиба, "Бавария"дан Упамекано ҳамда "ПСЖ"дан Лука Эрнандеслар жамоага ёрдам учун шай туришибди. Франциянинг ярим ҳимояси ҳам жуда кўркам: Тчуамени, Камавинга, Заир-Эмри, Гризманн... Улардан исталгани, берилган вазифани керагидан ортиқ равишда уддалай олади. 2000 йилдан бери Европа чемпиони бўла олмаган мамлакатнинг ёздаги бирдан бир умиди эса Килиан Мбаппедан бўлади.

Португалия

Португалияда ҳозирнинг ўзида 3 та ёш тоифаси бор. Масалан, Пепе ва Роналдунинг умумий ёши 80 га тенг. Силва, Фернандеш, Невеш, Палинья ва Жоталар битта давр йигитлари ва битта мактабдан чиққан. Фелиш, Леао, Нунес, Коста, Далотлар эса янада ёшроқ тоифага киради. Бундан ташқари терма жамоага ёш йигитчалар ҳам жалб этила бошланди. Масалан, Антониу Сильва, Жоау Невиш, Нуно Мендеш. Роберто Мартинес олдида бу турфа-хилликдан яхши жамоа ясаш масаласи турибди.

Норвегия

"Олтин авлод" атамаси жуда ҳам нисбий тушунча саналади. Баъзида бир-икки кишининг порлаши орқали бу нарса кўзга ташланса, бошқа ҳолларда ҳамма биргаликда бу ишни бажаради. Норвегияда биринчи ҳолат юз бермоқда. Мартин Эдегор ва Эрлинг Холандлар Европанинг айнан икки ёрқин юлдузларидир. Агарда Норвегия шу икки футболчи атрофида қурилмаса, жиддий хавфга эга жамоага айлана олмайди. Шунингдек, термада "Манчестер Сити"нинг 20 ёшли вингери Оскар Бобб ҳам бор.

Сенегал

2021 йилги Африка чемпионларида майдоннинг ҳар бир қаричини юлдузли десак бўлади. Садио Мане ҳали ҳам шу ерда. Ундан ташқари, ярим ҳимояда Пап Матар Сарр, Куяте, Идрисса Гейе бор. Ҳимоя ва дарвозада собиқ "Челси" вакиллари бўлган Калиду Кулибали ва Эдуар Менди ҳаракат қилади. Марказий ҳужумга эса "Челси"нинг ҳозирги форварди бўлган Николас Жексонни қўямиз. Қарабсизки, енгилмас жамоа пайдо бўлади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

 
Манба: planetfootball.com
Киритилди: 11:19, 23.03.2024.
Ўқилди: 2673 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.