Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда “Сан-Паулу” клуби сафида – Бразилия чемпионатида тўп тепаётган Хамес Родригес фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
Todofichajes портали саҳифаларида хабар берилганидек, 32 ёшли колумбиялик футболчининг хизматларига Ла Лиганинг икки вакили қизиқиш билдирмоқда.
Гап “Севилья” ва “Бетис” ҳақида кетмоқда. Клублар ёзги трансфер ойнасида Родригесни қўлга киритишга ҳаракат қилишлари мумкин. Унинг бозор қиймати атиги беш миллион еврога баҳоланмоқда.