Бразилия Англия билан ўртоқлик ўйинида кетма-кет 3 та мағлубиятли сериясини якунлади.
Бразилия терма жамоаси “Уэмбли”да бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Англияни мағлуб этди (1:0).
Бу ўйинда Эндрик Роналдодан кейин "Селесао" учун энг ёш гол муаллифига айланди.
Мураббий Доривал Жуниор жамоаси 2024 йилдаги илк ўйинини ўтказди. Улар ўтган йили Аргентина (0:1), Колумбия (1:2) ва Уругвайга (0:2) кетма-кет ўйинларда мағлуб бўлганди.