Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Қирзиғистон U20 бош мураббийи: “Андижон”нинг майдонда кучли эканлиги кўриниб турди, улар Ўзбекистон чемпионатида юқори ўринлардан бирида бўлиши керак”

Баҳо:
+ | -

Қирғизистон U20 терма жамоаси “Бобур Арена”да “Андижон”га қарши халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва мезбонларга 3:0 ҳисобида ютқазди. Беллашувдан сўнг Қирғизистон U20 терма жамоаси бош мураббийи Мирлан Эшенов “Андижон” матбуот хизматининг саволларига жавоб берди.

-Ўйинда сизда қандай таассурот қолдирди?

-Биринчи навбатда “Андижон” футбол клубига ўзимизнинг чуқур миннатдорлигимизни билдирамиз. Улар бизга барча шароитларни яратиб беришди, хусусан машғулот майдонларини тақдим қилишди ва бундан миннатдормиз. Биз учун қийин ўйин бўлди. Кўриниб турдики, “Андижон” майдонга ғалаба иштиёқида тушди. Бизда эса ҳимоядан ҳужумга ўтишда муаммолар кўзга ташланди. Футболчиларимизни ўзаро контактларида нуқсонлар сезилди. “Андижон” эса ғалаба учун ҳаракат қилди. Майдонда кучли эканлиги кўриниб турди ва ажойиб ўйин намойиш этишди.

-“Андижон”нинг қайси футболчиси сизда илиқ таассурот қолдирди?

-Тўғрисини айтсам, мен кўпроқ ўзимизнинг ўйинчиларимиз ҳаракатларига эътибор қаратдим. Аммо Абдуманноновни ўйинлари менга анча ёқди. Ҳимоя ва ҳужумни бир-бирига улашда катта ишни бажарди.

-Бунгача Фарғонада “Нефтчи”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этгандинглар. Бу сафар эса йирик ҳисобда жамоангиз енгилди. Иккала ўйинларда қандай фарқларни кўрдингиз?

-Биласизми, “Нефтчи” ҳам яхши жамоа экан. Бироқ улар бизга тўғри баҳо бермасдан майдонга чиққандек туюлди. Ўйинда имкониятларимиздан унумли фойдаланиб, ғалабага эришдик. Улар бизни ёш жамоа деб ўйлашди, шекилли. Агар улар астойдил ўйнаб имкониятларидан фойдаланганларида ютишлари ҳам мумкин эди. Тезлик ва сифатли ўйин бўйича “Андижон” клуби яхшироқ кўринди.

-Айтинг-чи, “Андижон”нинг Суперлигадаги имкониятини қандай баҳолайсиз?

-Ўзбекистон чемпионатини ҳурмат қиламиз ва ўйинларни доим кузатиб борамиз. Чунки Ўзбекистон чемпионати минтақадаги энг кучлиларидан бири. Терма жамоаларингиз халқаро майдонларда яхши натижаларга эришяпти. U20 термангиз ҳам муваффақиятларга эришмоқда. Мана, стадионда уларнинг ёрқин ғалабасидан эсдалик сурат ҳам бор экан. “Андижон”га тўхталсам, яхши жамоа. Мана шундай ўйини билан Ўзбекистон чемпионатида юқори ўринларда бўлиши керак, деб ўйлайман.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 05:31, 24.03.2024.
Ўқилди: 845 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.