"Барселона"нинг аргентиналик собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро футболчилик фаолиятини "Индепендиенте"да давом эттиришни хоҳлайсизми деган саволга жавоб берди. Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Агуэро юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини якунлашга мажбур бўлган.
"Албатта, майдонга қайтишни хоҳлайман, лекин одамлар мен ҳақимда ташвишланишларини истамайман. Биринчидан, соғлиғимни яхшилашим ва бир нечта турнирлар ўтказишим керак. Кейин қандай қарор қабул қилиш ҳақида ўйлайман", - дея Агуэронинг сўзларини келтирмоқда TyC Sports.
Агуэронинг охирги жамоаси "Барселона" эди. Жамоа таркибида форвард бешта ўйинда майдонга тушди ва битта гол урди.