"Барселона" ҳимоячиси Микаил Файе ёзда клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Манбага кўра, 19 ёшли сенегаллик футболчининг хизматларига Европанинг учта гранди қизиқиш билдирмоқда: "Манчестер Юнайтед", "Интер" ва "Байер". Қайд этилишича, “қизил иблислар” скаутлари Файени уч ой давомида кузатиб келмоқда.
"Байер"га келсак, клуб ўз рақибларидан ўзиб кетиш ва Чемпионлар лигаси олдидан кучайиш учун трансферни тезда якунламоқчи, дея қўшимча қилди манба.
Келгуси ёзда каталонияликлар ҳимоячини сотишдан тахминан 30 миллион евро ишлаб олмоқчи. Айни дамда Файе "Барселона"нинг асосий жамоасида ҳали дебют қилгани йўқ.