Кириш Регистрация

Ислом Аҳмедов: “Мазкур ўйин жамоамиз учун тажриба оширишга ёрдам беради”

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” бугун Қирғиз Республикаси Премьер-лигасининг сўнгги икки мавсуми, яъни, 2022 ва 2023 йиллардаги чемпиони “Абдиш - Ата” (Кант) жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказиб, Асадбек Собиржоновнинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур ўйиндан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи, ҳамюртимиз Ислом Аҳмедов клубимиз расмий сайти учун махсус интервью берди. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этяпмиз.

- Ўзбекистоннинг кучли ҳамда совриндор жамоаларидан бири бўлган “Навбаҳор”га қарши халқаро ўртоқлик баҳси ўтказганимиздан хурсандман.

Мазкур ўйин ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлайди, жамоамиз учун эса Австралиянинг “Сентрал Кост Маринерс” клубига қарши кечадиган ОФК кубоги ҳудудий финал беллашувларидан олдин тажриба оширишга ёрдам беради, деган умиддаман.

Тан олиш керак, наманганликлар ўйин савияси ҳамда тажриба борасида жамоамиздан анча кучли. Шундай бўлсада, йигитлар номдор рақибга қарши муносиб ўйин намойиш этишга интилишди. Бироқ, тажриба барибир ўз сўзини айтди. Ажойиб ташкилотчилик учун “Навбаҳор” клуби раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. “Навбаҳор”га Суперлига ва Ўзбекистон кубоги мусобақаларида омад ёр бўлиб, жамоа ғалабалари билан мухлисларга қувонч улашишига тилакдошман.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 00:43, 25.03.2024.
Ўқилди: 752 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.